В четверг, 7 января 2016 г. в 10:00 в большом зале физкорпуса состоится общеинститутский научный семинар

Повестка дня
1. Turbulent Lives: Tales of Neutron Stars
Докладчик: David Radice, (California Institute of Technology)


Мадҳия

МАШЪАЛ БЎЛИБ ПОРЛАЙВЕРСИН ИЛМ МАСКАНЛАРИ
(Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институтининг 60 йиллигига бағшланади, 2016 йил)


Бебош тарих кўп ҳолларда эрмак излайди.
Аммо бугун бизларга бир ўрнак сўзлайди:
Хоразмий-ю, Беруний-ю Улуғбекларни
Бугун бизнинг орамизда кўрмоқ истайди.

Замон мужмал ва мураккаб бўлсада беҳад,
Узоқ йилда илм қўрғони кўтарди-ю қад.
ЯФИ дея ном қўймишлар ушбу қўрғонга-
Она юртда яшнамоқда илм-у фан, ижод!

Хизматчилар ёки деҳқон, ишчи боласи
Жам бўлмишлар: мафтун этмиш илм масаласи!
Cокин маскан фарзандлари ўйга толмишлар:
Бош қотирма - табиатнинг ҳур фалсафаси !

Кимларнидир қизиқтирар нур шажараси.
Кимларнидир мафтун этган квант манзараси.
Кимдир мудом кристалл ичра сайр айлайди,
Асир этган кристалларнинг зўр панжараси !

Кеча-кундуз қайнар бунда атом қозони !
Бизлар олган изотоплар ютуқ мезони !
Тинчлик учун хизмат қилиш олимлар аҳди -
Гамма нурлар, нейтронларнинг дафдир зиёни!

На шуҳратдир, на ишратдир олим хоҳиши!
Кўплар учун тушинарсиз унинг ташвиши:
Ойлар ўтиб, йиллар ўтиб бораверади,
Игна билан қудуқ қазиш олимнинг иши!

Ер юзида ҳамма одам омад излайди.
Баъзилар бор фақатгина фойда кўзлайди.
Олим эса янгиликни излаб топарда,
Қувонч билан жўшиб-жўшиб нутқ сўзлайди!

Излан, ярат – ижод айла, эй, мағрур касбдош!
Фан йўлида илҳом билан тўлиб-тўлиб тош!
Қанча-қанча кашфиётлар олдинда ҳали,
Табиатга эгилмасин кўр-кўрона бош.

Гарчи ҳаёт кўп мушкулдир, баъзан риёли,
Сен зиёинг мўл сочавер софдил зиёли!
Машъал бўлиб порлайверсин илм масканлари,
Илм нуридан ҳеч қаерни кўрмайлик холи!

Во вторник, 5 января 2016 г. в 10:00 в большом зале физкорпуса состоится общеинститутский научный семинар

Повестка дня
1. О природе сверхновых звезд
Докладчик: к.ф.-м.н. Морозова В.С., (Калифорнийский Технологический Институт)


Янги йилингиз билан!

Ҳурматли институтимиз ходимлари барчангизни кириб келаётган янги 2016-йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз! 2016-йил хонадонингизга бахт-саодат, шодлик ва қут-барака олиб кирсин. Янги йилда нима ният қилган бўлсангиз барчаси амалга ошишини тилаб қоламиз.

Главному научному сотруднику Института ядерной физики АН РУз и Астрономического института АН РУз, доктору физико-математических наук, профессору Бобомурату Жураевичу Ахмедову присвоено звание почетного профессора Центрального университета Дели

Решеним ректора Центрального университета Дели от 17 ноября 2015г. Главному научному сотруднику Института ядерной физики и Астрономического института АН РУз, доктору физико-математических наук, профессору Бобомурату Жураевичу Ахмедову присвоено звание почетного профессора этого университета.

Главному научному сотруднику Института ядерной физики АН РУз и Астрономического института АН РУз, доктору физико-математических наук, профессору Бобомурату Жураевчу Ахмедову присвоено звание почетного профессора этого университета

Решеним ректора Централного университета Дели от 17 ноября 2015г. Главному научному сотруднику Института ядерной физики АН РУз и Астрономического института АН РУз, доктору физико-математических наук, профессору Бобомурату Жураевчу Ахмедову присвоено звание почетного профессора этого университета.

Профессор Аҳмедов Бобомурот Жураевичга Деҳли марказий университети ректорининг қарори билан ушбу университетнинг фахрий профессори унвони берилди

ЎзРФА Ядро физикаси институти ва ЎзРФА Астирономия институти бош илмий ходими физика-математика фанлари доктори, профессор Аҳмедов Бобомурот Жўраевичга Деҳли марказий университети ректорининг қарори билан ушбу университетнинг фахрий профессори унвони берилди.

8 декабрь — Конституция куни!

Ҳурматли институтимиз ходимлари!
Сизларни 8 декабрь — Конституция куни билан самимий муборакбод этамиз.

"Назарий ва ядро физикасининг долзарб муаммолари" мавзусидаги илмий конференция

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ядро Физикаси Институти 2015 йил 23-24-октябр кунлари "Назарий ва ядро физикасининг долзарб муаммолари" мавзусидаги илмий конференция ўтказади.


Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муборак бўлсин!

Ҳурматли институтимиз ходимлари!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги байрами билан чин дилдан табриклаймиз! Сизларга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва фаровонлик тилаймиз.