menyu
Новости

Хорижий John Wiley & Sons компаниясиниг онлайн ресурсларидан бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси илмий ва инновацион салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида John Wiley & Sons хорижий компанияси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик доирасида, Ўзбекистан Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан хорижий John Wiley & Sons компаниясиниг онлайн ресурсларидан 3 ойлик (2020 йил сентябр - ноябр ойлари) бепул фойдаланиш имконияти такдим этилди.
ЎзР ФА Ядро физикаси институтида ҳам бу имкониятлар яратилди. Ҳурматли институтимиз илмий ходимлари сиз ҳам фақат институтимиз интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда 1400 дан ортиқ журналлардан Wiley нашриёти (https://onlinelibrary.wiley.com ) орқали бепул фойдаланишингиз мумкин.

English