Ҳурматли институтимиз ходимлари, сизларни "Наврўз" айёми муборакбод этамиз. Барчангизни бу кунда хурсандчилик, қувонч ва бахт тарк этмасин!


Юртимизга оламга файзу тароват билан баҳор кириб келди. У дилларга ажиб бир сурур, завқу-шавқ бағишлайди. Насим шамолларининг майин эсишида ҳам баҳор нафаси. Борлиқда кунда бир ўзгариш, янгиланиш руҳи ҳукмрон. Баҳор - яратиш, яшнатиш, яшариш фасли. Бунга ҳамоҳанг кун Наврўз айёмидир.