2010 йил 14 апрелдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 9:00 дан 11:50 гача ЯФИ кичик залида «Конденсирланган ҳолатлар физикаси» га доир маърузалар ўқилади. Ушбу маърузалар асосан институтда илмий фаолият олиб бораётган ёш илмий ходимлар, аспирантлар ва стажёр тадқиқотчилар, ҳамда ҳамма хохловчилар учун мўлжалланган. Маърузачи ф.-м.ф.д., профессор И.Хидиров.


Конденсирланган холатлар физикасига доир маърузалар мавзуси

    КОНДЕНСИРЛАНГАН ҲОЛАТЛАР ФИЗИКАСИГА КИРИШ.

  1. Мавзу: Конденсирланган холатлар физикаси предмети. Модданинг конденсирланган холатларини классификацияси. Қаттиқ жисмлар: аморф ва кристалл жисмлар. Кристалларнинг асосий хусусиятлари. Моно- ва поликристаллар.
  2. Мавзу: Суюқ кристаллар. Полимерлар. Наноматериаллар. Суюқликлар.
  3. ҚАТТИҚ ЖИСМ СТРУКТУРАСИ.

  4. Мавзу: Кристалларда симметрия элементлари. Трансляцион симметрия. Кристаллар сингонияси. Элементар ячейка. Бравэ панжараси. Кристаллографик белгилар. Нуқтавий ва фазовий группалар.
  5. Мавзу: Кристалл панжара ва оралиқ тугунлар турлари. Зич тахламлар. Кристалларда кимёвий боғланишлар турлари. Ион, ковалент, металл ва молекуляр кристалларда структуравий ва физикавий хусусиятлар. Даврий структураларда тўлқинлар тарқалишининг хусусиятлари. Брэгг қонуни. Тескари панжара.
  6. Мавзу: Кристаллардаги дефектлар. Нуқтавий дефектлар, уларни пайдо бўлиши ва диффузия. Ваканциялар. Киритилган атомлар. Атомли дефектларнинг комбинацияси. Четки ва винтли дислокациялар. Бюргерс вектори. Дислокация энергияси. Дислокацияларнинг силжиши ва сирпаниши. Дислокацияларнинг кўпайиши. Франк- Рид манбаси.

ЯФИ ЁОК