menyu
Новости

ЎзФА Ядро физикаси институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузурудаги 16.07.2013.FM.11.01 рақамли илмий кенгаш фаолиятини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот (2013 йил 01 октябрь ҳолати)


ЎзФА Ядро физикаси институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузурудаги 16.07.2013.FM.11.01 рақамли илмий кенгаш фаолиятини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

(2013 йил 01 октябрь холати)

 

Илмий кенгашнинг фаолият юритиш учун ЎзФА Ядро физикаси институтида зарур шароитлар яратилди, жумладан:

  • кенгашнинг махсус ишчи хонаси мавжуд бўлиб (ЎзФА, физкорпус, 240-хона) у ерда хамма хужжатлар алохида жилдларда сақланади;
  • махсус ишчи хона оргтехника билан жиҳозланган (компьютер, принтер, сканер, диктофон, лазер указкаси);
  • канцелярия маҳсулотлари билан таъминланган (қоғоз, папкалар, йиғма жилдлар, бюллетенларни йиғиш қутичаси ва барча керакли канцелярия маҳсулотлари)
  • Ядро физикаси институти катта мажлислар ўтказиш зали тегишли воситалар билан жихозланган (раис ва илмий котиб, техник котиби ишлайдиган стол ва хисоб комиссияси ишлайдиган жой, ноутбук, проектор). Мажлислар зали 200 жойга мўлжалланган бўлиб, барча илмий ходимлар ва таклиф қилинган меҳмонларни ўз ичига олиш имконига эга.
  • илмий кенгаш рахбариятининг қабул вақтлари белгиланган (веб-сайтида кўрсатилган).

 

Илмий кенгашда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд, жумладан:

  • Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни;
  • Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК)ни ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг1992 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари” тўғрисидаги 421-сонли қарори;       
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4456-сонли фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 365 -сонли қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси ОАК ҳақида низом;
  • Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом;
  • Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати;
  • Тегишли ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурлари;
  • “ОАК Бюллетени” журналлари.

 

Илмий кенгашнинг веб-саҳифаси ЎзФА Ядро физикаси институтининг веб-сайтида (www.inp.uz) ташкил этилган, манзили:

http://www.inp.uz/uz/илмий_кенгаш (16.07.2013FM11/01).

Илмий кенгашнинг веб-сайтига  кенгаш фаолиятига оид бўлган маълумотлар жойлаштирилмоқда, жумладан:

Кенгаш таркиби (ОАК буйругига асосан, раҳбарияти, алоқа телефонлари);

Ихтисосликларнинг паспортлари;

Кенгаш фаолияти ҳақида маълумотлар;

Кенгаш қошидаги илмий семинар;

Диссертация ишларини баҳолаш мезонлари;

Талабгорларга ёрдам берувчи маълумотлар;

Илмий даражага талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар;

Авторефератлар;

Малакавий имтихонлар дастурлари;

Эълонлар;

Янгиликлар;

Илмий кенгашнинг биринчи ташкилий йиғилиши 2013 йил 30 август куни Ядро физикаси институтда ўтказилди.

Муҳокама қилинган масалалар:

  1. Тегишли ихтиосликлар (01.03.01; 01.04.08; 01.04.07; 01.04.06; 01.04.02; 01.04.01) бўйича малакавий имтихонлар дастурларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
  2. Тегишли ихтиосликлар бўйича малакавий имтихонлар бўйича комиссияларни тузиш ва таркибларини тасдиқлаш;
  3. Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар таркибини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
  4. Тегишли ихтиосликлар бўйича етакчи ташкилотлар рўйхатини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
  5. ОАК рўйхатига киритилиши мумкин бўлган махалий ва хорижий нуфузли журналлар рўйхатини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
  6. Докторлик илмий даражага талабгорларнинг диссертация ҳимояларини ўтказиш режалари ҳақида.

Белгиланган вазифалар:

  1. Илмий кенгашнинг веб-саҳифасини расмийлаштириш ишларини давом этиш, талабгорларга иложи борича кенг керакли маълумотрларни жойлаштириш;
  2. 2014-2015 йилларга мўлжалланган докторлик илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ҳимояларини ўтказиш режасини тузиш;
  3. ОАК Бюллетени 1-сони журналида эълон қилинган диссертация мавзулари бўйича талабгорларнинг ҳимояга тайёрлик даражаси хақидаги маълумотларни йиғиш.

 

Бошқа тадбирлар:

Яқин келажакда химояга тайёр докторлик ишлари хақида маълумот йиғилган: 01.04.08 –ихтисосслиги бўйича 2 та иш; 01.04.07 – ихтисослиги бўйича 1та  иш; 01.03.01 – ихтисослиги бўйича 1 та иш; 01.04.01- ва  01.04.02- ихтисосликлари бўйича 2 та иш (бир марталик химоялар) (диссертация ишлари тайёр, талабгорлар малакавий имтихонлар топшириш босқичида).