ЎзФА Ядро физикаси институти 1956 йили ташкил этилган. Институтда қуйидаги асосий йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилади: ядро физикаси, қаттиқ жисмлар радиацион физикаси ва материалшунослик, активацион таҳлил ва радиокимё, илмий асбобсозлик, ахборот технологиялари. ЎзФА ЯФИ нинг энг муҳим илмий вазифалари – замонавий ядро физикаси, релятивистик ядро физикаси, радиацион физика ва материалшунослик, активацион таҳлил ва радиокимё, асбобсозлик ва радионуклидли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларининг долзарб йўналишларида фундаментал тадқиқотлар ва амалий ишланмаларни бажариш; - тадқиқотлар натижаларини халқ хўжалигининг турли соҳаларига тадбиқ қилиш ва институт ишлаб чиқараётган радиоизотопли маҳсулотлар, ускуналар, материаллар ва ҳ.к. ларни реализация қилиш; - юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ тарзда уларни тайёрлаш шаклларини такомиллаштириш.

Тажриба ўтказиш қурилмалари ва усуллари:

  • ВВР-СМ 10 МВт ядро реактори, гамма-қурилма, U-150 и U-115 тезлатгичлар, нейтронлар генератори;
  • Ядро спектроскопияси усуллари;
  • Активацион таҳлил усуллари (зарядланган зарралар воситасида активлаштириш, нейтронлар таъсирида активация);
  • Ядролар ва атомларни ғалаёнлантиришга асосланган усуллар (нейтрон-радиацион, рентгено-флуоресцент);
  • Спектрометрик усуллар (ЭПР, термо-гамма-люминесценция, фотоўтказувчанлик, спектроскопия усуллари, ютилиш спектри, масс-спектрометрия, гамма-спектрометрия, α и β – спектрометрия, радиометрия);
  • Структурани таҳлил қилиш усуллари (авторадиография, нейтронография, рентген ёрдамида структура таҳлилианализ, кристалл панжара параметрларини ўрганиш методикаси, механик параметрларни ва микроқаттиқликни ўлчаш усуллари).
  • Тадқиқотлар соҳалари:

  • Ядро физикаси, оғир ионлар физикаси, элементар зарралар физикаси;
  • Ядро спектроскопияси, ядро реакциялари, назарий ва математик физика, қаттиқ жисмлар радиацион физикаси, ярим ўтказгичлар радиацион физикаси;
  • Диэлектриклар, шишалар, оптик ва керамик материаллар радиацион физикаси, паст температураларда конденсацияланган
  • материаллар физикаси, ўта ўтказувчанлик, спектроскопия;
  • Радиокимё, аналитик кимё, активацион таҳлил, илмий асбобсозлик, радионуклидлар ишлаб чиқариш.
  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўрсатиладиган ҳизматлар:

  • Радиоактив изотоплар, радиоизотоп асбоблар (уровнемер ва зичлик ўлчагичи);
  • Сув ва ҳавони тозалаш учун фильтрлар;
  • Ўта соф металлар;
  • Фармацевтика препаратлари ва тиббиёт асбобларини стерилизация қилиш;
  • Хом ашё, материаллар ва маҳсулотларга радиацион ишлов бериш.
  • Институтнинг ҳалқаро алоқалари:
    Ядро Тадқиқотлари Европа Маркази (Женева, Швейцария), Ферми номидаги тезлатгичлар Миллий Лабораторияси (Батавия, Иллинойс, США), Ўтаўтказувчан суперколлайдер лабораторияси (Даллас, Техас, АҚШ), "Триумф" тезлатгич маркази (Канада), Аргонн ва Сандия Миллий Лабораторилари (АҚШ), Ядро Тадқиқотлари Бирлашган Институти (Дубна, Россия), Миллий Ядро Маркази (Қозоғистон) ва бошқа тадқиқот марказлари ва университетлар (АҚШ, Германия, Россия, Франция, Швеция, Италия, Бельгия, Япония, Польша, Чехия, Корея, Индия ва б.. Ядровий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича МАГАТЭ билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.
    Институт Марказий Осиё регионида ягона ҳалқаро ядро информациялари марказидир (ИНИС).
    Институтда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошриш бўйича доимий ишлар магистратура-аспирантура-докторантура босқичлари занжирида олиб борилмоқда. Физика-математика ва техника фанлари соҳаларида фан доктори илмий даражаларини бериш ҳуқуқига эга иккита ихтисослашган илмий Кенгаш мавжуд.
    Институт тоғ-металлургия, нефт қазиб олиш, электротехника каби саноат соҳалари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва экология каби соҳалар учун ускуна ва маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
    Институт таркибига қуйидаги шўъба корхоналар киради:
    Радиоизотоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Радиопрепарат" ДК ва "Тезлатгич" МЧЖ, радиоизотоп назорат ускуналарини ишлаб чиқарувчи Конструкторлик бюросига эга тажриба заводи.


    Ўзбекистан Республикаси,100214, Тошкент ш.,Улуғбек шаҳарчаси
    Телефон:  (998-71) 150-30-70
    Факс:  (998-71) 150-30-80
    e-mail:  info @ inp.uz