menyu
Новости

Фаолият

Институтнинг илмий, ташкилий ҳамда иқтисодий фаолияти


ЯФИ уставидан кўчирма

4. Институтнинг устувор вазифалари.

Ядро физикаси соҳасида:

  • Релятивистик ядролар ва зарраларни бирламчи энергияларни юқори диапазонидаги ядролар билан ўзаро тўқнашувини тадқиқ этиш; адронларни кўп сонли генерациясини ўрганиш борасида тажрибалар ўтказиш, кўп барионли резонанслар ва изобарларни ядролар билан ўзаро тўқнашувида аниқлаш, қутблаштирилган ва қутблаштирилмаган адрон нур толаларини қўллаш орқали адронли тўқнашувларни ўзаро таъсирларини тўлиқ кесимини ўлчаш бўйича ишларни олиб бориш;

  • Ядровий реакциялар, атом ядроларини хусусиятлари ҳамда элементар зарраларни назарий ва тажрибавий жиҳатдан тадқиқ этиш, ядровий реакцияларни кўп нуклонли ўтиш жараёнлари билан биргаликда тадқиқ этиш, ядроларни юқори константларини аниқлаш, элементар зарраларни янги турларини яратиш, астрофизикани бир қатор жумбоқларини ҳал этишда кам қувватли энергиялар ядро физикасини натижаларини қўллаш.

  • Кам қувватли энергияларда ядроларни юқори уйғотилган ҳолатларини ҳамда ядроларни бир-бири билан ўзаро таъсирларини тадқиқ этиш, атом ядролари моделларини оғир нейтрино-назарий тарзда тадқиқ этиш турларини аниқлашда тажрибалар ўтказиш.

  • Илмий тадқиқот реакторларида, тезлатгичларда ҳамда ядро техника соҳасида қўлланиладиган турли хилдаги материалларга радиациявий нурланишни ўзаро таъсирини илмий тадқиқ этиш, янги материалларни яратиш.

Қаттиқ жисмларни радиациявий физикаси, радиациявий материалшунослик ва асбобсозлик соҳасида:

  • Тартибли ва нотартиб тизимларда кенг кўламдаги материаллар ҳамда уларнинг алоҳида хусусиятларини умумий қонунларини юзага чиқариш мақсадида мураккаб таркибли қаттиқ жисмларда радиациявий ўтиш жараёнларини алоҳида хусусиятларини тадқиқ этиш;

  • Ўта паст ҳароратларда мураккаб тизимларда илғор фазавий ўзгаришларни тадқиқ этиш ва спинодал емирилишлар ҳамда радиациявий илғор электрон жараёнларни ўрганиш; тайёр маҳсулотларни хусусиятлари ва ҳолат кўрсаткичларини бошқаришда радиацияни қўллашни технологик аспектларини олдиндан аниқлашга имкон берувчи чегара бўлимларда юз берадиган физик ҳодисаларни ўрганиш;

  • Метатурғун ҳолатларга эришишни радиациявий услублари ҳамда радиация ёрдамида эришиб бўлмайдиган муҳитларни релаксацясини дозиметрия ёрдамида етарли ҳолатга етишини тадқиқ этиш, юқори интенсивли нурланишларда синергетик ҳодисалар асносида радиациявий технологияларни янги аспектларини топиш;

  • Турли хилдаги мураккаб материалларни яратишда электрон спектрни радиациявий инженериясини тадқиқ этиш, материаллар ва маҳсулотларнинг кўрсатилган хусусият ва характерли жиҳатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда радиацияни бирлашган таъсирларини шунингдек бошқа физикавий майдонларни ўрганиш, материаллар ва маҳсулотларни радиацияга сезувчанлик даражасини физикавий асосларини ишлаб чиқиш.

Активациявий таҳлил соҳасида:

  • Мураккаб таркибли материалларни юқори таъсирчан кўп элементли таҳлилий усулларини тадқиқ этишни назарий ва услубий асосларини яратиш, биринчи навбатда атроф-муҳитдаги жисмларда кимёвий элементларни топиш усулларини ҳамда таҳлилни кенг кўламли турларини ўрганиш, аналитик усулларни маълумотлилик даражасини ошириш имкониятларини тадқиқ этиш, радиоактив изотоплар ва нишонли бирикмаларни ишлаб чиқаришни янги технологияларини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасини илмий ва тиббий муассасаларини эҳтиёжи учун зарур бўлган илмий препаратларни саноат даражасида ишлаб чиқаришни ҳамда маҳсулотларни чет элга экспорт қилишни йўлга қўйиш.

  • Атрорф-муҳитни муҳофазаси ҳамда экологик тадқиқотларни олиб бориш мақсадида токсикантларни аниқлашни янги юқори таъсирчан скрининг радиоаналитик усулларини яратиш, Ўзбекистонни бутун аҳолисини скрининг тест кўригидан ўтказиш учун тиббий диагностикани(ташхисни) илғор ва самарали радиокимёвий ва радиоаналитик усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Радиокимё ва радиоизотопларни ишлаб чиқариш соҳасида:

  • Тс, Im, Re ва бошқа радионуклидли генераторлар тизимларини ишлаб чиқаришни янги технологияларини яратиш ҳамда йўлга қўйиш; радиодиагностикада ва радиотерапияда қўлланиладиган ультра кам яшовчи радионуклидларни ишлаб чиқариш учун генераторли тизимларни яратиш, шунингдек, паст энергияли нурлантиргичлар Р, Р ва S ёрдамида нишонланган нуклеинли кислоталар бирикмасини такомиллаштириш;

  • Ўта хавфли ифлослантирувчи элементларни радиоактив тритий билан нишонлантирилган аналогларини олиш; паст молекуляр токсикантларни юқори махсус иммунорадиометрик таҳлил усулларини ишлаб чиқиш; таҳлил тизимларини янги авлодини яратиш имкониятлари устида изланишлар олиб бориш.

Илмий тадқиқотларни автоматизациялаштириш соҳасида:

  • Микропроцессорларни қўллаш асносида институтни асосий ядроғфизикавий қурилмалари учун тажрибавий тадқиқотлар ва улар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш тизимини автоматизациясини яратиш ва такомиллаштириш;

  • Институтни ҳисоблаш-ўлчаш ишлари билан шуғулланадиган илмий лабораториялари ва бошқа бўлимларини ривожлантириш; Институтни ЭВМ маҳаллий тармоғи ҳамда кичик маҳаллий тармоғларини ташкил этиш;

  • Юқори ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган ЭВМ компьютерлари билан жиҳозланган ҳамда илмий техникавий ҳисоботларни амалга оширишга имкон берувчи ҳисоблаш марказларини яратиш, амалий дастурларни маълумотлар базаси ҳамда тўпламини ўзида мужассам этган мантиқий ҳисоблаш тизимлари базаси асносида физик жараёнларни моделлаштириш устида ишлар олиб бориш, шунингдек институтни илмий-ташкилий фаолиятини автоматизациялаштиришга оид ишларни амалга ошириш.

5. Институт физикани тегишли соҳаларида амалга оширилаётган тадқиқотларни йўналиши ҳамда ривожланиш даражасини самарадорлигига, шунингдек тадқиқотлар натижасини халқ хўжалигига кенг кўламда тадбиқ этилишини йўлга қўйилишига масъулдир.

6. Институт тадқиқотларни амалий йўналишларини ташкил этиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот технологиясини рақобатбардошлилиги ҳамда ишланмаларнинг илмий-техникавий салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи ихтиролар бўйича ижодий фаолиятларни қўллаб қувватлайди ва юксак даражада баҳолайди.

7. Институт ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда

  • Ўз ФА Ҳайъати томонидан тасдиқланган режа асосида илмий-тадқиқот ва амалий фаолиятларни амалага оширади ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда эришилган натижаларни илм-фан, техника ва халқ хўжалигида қўллаш борасида тегишли чоралар кўради;

  • Ядро спектроскопия, ядровий жараёнлар, қаттиқ жисмлар физикаси, аналитик кимё, ядровий ва радиациявий физика, радиокимё, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш ҳамда ядро физикани ютуқларини турли жабҳаларда қўллаш соҳаларида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ва амалий ишлар бўйича тузилган режаларни институтни илмий кенгаши билан биргаликда назорат этади;

  • Илмий тадқиқот ишларини мудофавий қобилиятини юзага чиқариш мақсадида таҳлилий синовларни амалга оширади;

  • Институт ходимларини илмий малакасини ошириш ҳамда илм-фан соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича бир қатор ишларни амалга оширади, ёш мутахассисларга ўзларининг илмий фаолиятларини бажаришда керакли ёрдамни кўрсатади;

  • Барча илмий лабораториялари учун патент ҳақида маълумотлар беришни таъминлайди;

  • Институтда олиб борилаётган тадқиқотлар бўйича муҳокамалар, конференциялар, фан соҳасидаги муаммоларга оид кенгашлар ташкил этади;

  • Илмий тадқиқотларни материалларини нашрга тайёрлаш ишларини амалга оширади, препринтлар, монографиялар ва илмий мақолаларни нашрга чиқариш бўйича умумий раҳбарий-ташкилий ишларни амалага оширади;

  • Институтда амалага оширилаётган ва эришилган натижалар бўйича маълумотларни тегишли ташкилотларга ва илмий муассасаларга тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича ишларни амалга оширади, илмий билимларни пропаганда(даъват этиш, ёйиш) этиш ишларини ташкил этади;

  • Хорижий мамлакатлардаги илм-фан тараққиёти даражасини ўрганади, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликдаги фаолиятларни амалга оширишни йўлга қўяди;

  • Институтда амалга оширилган тадқиқотларни илмий ва давлат аҳамиятидаги ҳимоясини таъминлайди, ихтиролик бўйича амалга ошириладиган ишларни бажарилишига шарт-шароит яратади;

  • Ихтироларни тадбиқ этиш ва улар борасида тушган ижобий таклифларни ўз вақтида кўриб чиқишни таъминлайди;

  • Институтни бўлимларида ишлаб чиқарилган ишланмаларни ҳуқуқий ҳимояси бўйича давлат ва хорижий мамлакатларда чоралар кўради, ихтироларнинг муаллифлари билан патент олиш учун шартномалар имзолайди;

  • Бажарилаётган илмий тадқиқот ишларини руйхатга олади, бажарилган ишлар тўғрисида тегишли ахборот органларига илмий-техникавий маълумотлар ва ҳисоботларни тайёрлайди;

  • Институт кичик, қўшма ва ижаравий корхоналарни ташкил этиш йўли билан ўзининг мустақил хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширади;

8. Институт қурилиш, реконструкция ҳамда асосий фондларни капитал таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширади, объект ва олинган қурилмаларни зудлик билан ишга туширилишини таъминлайди;

9. Институт илмий тадқиқот ишларини моддий-техникавий жиҳатдан таъминлашни оператив тарзда фаоллигини оширишга бор имкониятини ишга солади;

10. Институт ўзининг қўлга киритган пул маблағларини бюджет бўйича амалга оширилган ҳисоботлар ва солиқ тўловларидан кейин мустақил равишда тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир ҳамда уларни институтни илмий кенгаши қарори билан ўзининг ҳоҳишига қараб ишлатиш ҳуқуқига ҳам эгадир;

  • Институт хўжалик шартномалар бўйича ажратилган ва тақдим этилган молиявий ресурсларни тасарруф этади, ҳамда ушбу ресурсларни максимал тарзда тежаш ишларини ва давлат бюджети, банк муассасалари, буюртмачилар, шартномачилар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўз вақтида ҳисоботларни олиб боришни таъминлайди;

11. Институт ҳисоблаш ишларини амалага оширади, ҳисоблаш ва санаш ишларини илғор шакл ва усулларини тадбиқ этади, тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисоботларни тайёрлаб, уларни белгиланган муддатда ўз вақтида тегишли органларга тақдим этади;

12. Институт ўз ходимлари ишларини илмий салоҳиятини ошириш учун керакли шарт-шароитларни яратади, меҳнат муҳофазаси қонунчилигини қонун-қоидаларига, техник хавфсизлик, ишлаб чиқаришдаги санитария меъёрларига ҳамда меҳнат тартиб-қоидаларига амал қилинаётганлигини таъминлайди.

Институт белгилаб қўйилган тартиб-қоидалар асосида ўз ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширади ҳамда илмий ходимларни бўш ўрин лавозимларга конкурс синовлар асносида қабул қилади.

13. Институт ходимлари учун тайинланган меҳнат тўлови тизимини янада фаол тарзда амалга оширишда турли меъёрий чораларни қўллайди.

14. Институт барча бўлимларини қабул қилинган мажбуриятларини бажарилишини таъминлашда фаолик кўрсатади ҳамда доимо ходимларини меҳнат, маиший ва ҳордиқ чиқариш шароитларини яхшилаш ҳақида қайғуради.

15. Институт ходимлари ўз олдиларига қўйилган вазифаларни муваффақиятли тарзда амалга оширишганликлари учун юксак баҳоланиб, тегишли амалдаги қонунчилик асносида мукофотланадилар.

16. Институт атроф-муҳит, ҳаво, тупроқ ва сув омборларини ифлосланган оқар сувлар ва ахлатлар натижасида ифлосланишидан ҳимоя қилишни барча керакли чораларини қўллайди.

17. Институт илмий фаолиятини баҳолаш Ўз ФА Ҳайъати томонидан белгиланган тартибда 3 йилда 1 марта амалга оширилади, ушбу баҳолаш натижаларига қараб тегишли қарорлар қабул қилинади.