menyu
Новости

Ўзбекистон ёш физиклари V - Республика анжумани

4-5 декабрь кунлари институтимизда “Ядро физикаси ва Ядро технологиялари” мавзусида Ўзбекистон ёш физиклари V - Республика анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни ЎзР ФА президенти, институтимиз директори академик Б.С. Юлдашев ўз кириш сўзи билан очиб берди. Анжуманда институтимиз ёш олимлари ва Республикамизнинг турли олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтларидан ёш тадқиқотчилар, ҳамда "Радиопрепарат" ДК, “New Life Medical” ХК, Илғор технологиялар марказидан вакиллар қатнашдилар. Анжуман ишида ядро физикаси ва ядро энергитикаси, радиациявий физика ва наноматериаллар физикаси, ядро физикаси усулларини фан ва технологияларнинг тегишли соҳаларида қўллаш каби масалалар муҳокама қилинди. Анжуман сўнгида энг яхши илмий маъруза билан қатнашган ёш тадқиқотчиларга мукофотлар топширилди.


Uzbek