Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Neytronli generator NG-150

 

Нейтронли генератор НГ-150 - қурилмаси ядровий, радиациявий физика ва тез нейтронларнинг оқими ёрдамида элементлар таҳлилини амалга ошириш соҳаларида кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб боришга имкон беради.
НГ-150 қурилма дейтерли ва тритийли нишонлар ёрдамида тез нейтронларнинг оқимини ~ 2.4 и 14 МэВ энергия диапазонида амалга ошириб D+d —> 3He+n ёки T+d —> α+n Бунда нейтронлар оқими ~ 108 и 1010 н/сек. ташкил этади.

НГ-150 ни асосий техник маълумотлари:

Нейтронларни максимал оқими 2·1010 н/сек.
Тезлатилган ионларни номиминал энергия қуввати 150 кэВ.
Ионлар энергия қувватини ростлаш чегаралари 50—150 кэВ.
Нишонда ионлар дастаси токи 3 мА гача. 3 мА.
Номинал режимда нишонда ионлар дастасини диаметри 10—30 мм.
Ишлаш тарзи тўхтовсиз.

НГ-150 ноёб қурилма раҳбари: Эргашев Феруз
Иш телефони: (998-71)-289-34-52

Қурилмани жамловчи мосламалар

Нейтронли генератор залида ҳар қандай турдаги водород изотопларини таркибини ҳамда уларни концентрацияларини онлайндаги турли анализлар ёрдамида аниқлаш учун ноёб қурилма мавжуд. Кам яшовчи радионуклидларни активациявий тахлил килиш ишларини амалга ошириш учун нейтронли нурлантиришдан кейин намуналарни улчаш курилмасига узатиш учун пневмопочта ўрнатилган.

Объект ёрдамида амалга оширилаётган илмий-тадкикотлар Нейтронли генератор асосида(негизида) ноёб услуб жорий этилган ("NERD-услуби") Турли материаллар ва мухитлардаги барча водород изотопларини холат ва таркибларини уларни агрегат холатларидан катъий назар аниклаш учун мўлжалланган. Бундай маълумотлар тажрибавий ядро-физикавий курилмаларни қуришда ишлатиладиган зарур материалларни танлашда, термоядровий реакторларни яратиш ва такомиллаштиришда, машинасозликда, турли материалларда водород изотопларини диффузия жараёнларини тадкик этишда жуда мухимдир. Бундан ташқари NERD услуби ишлаб чиқариш корхоналари томонидан хам водород ва енгил элементларни таркиби ва булиниш жараёнларини анализ қилиш мақсадида қўлланилиш мумкин. Нейтронли генератор енгил элементларни активациявий тахлил этишда хамда радиациявий материалсозликда ишлатилиши мумкин. Хозирги кунда NERD услубини кардинал ўзгартириш жараёнлари амалга оширилмокда хамда Украинани 3067 ракамли лойихаси асносида генераторни ўзини хам кисман созлаш ишлари олиб борилмокда

   NERD услубини Ўз ФА ЯФИ ни нейтронли генератор базасида қўллаш асносида Институт Халкаро Атом Энергияси Агентлиги сиёсати доирасида термоядровий реакторларни такомиллаштириш бўйича Халкаро дастурни бажаришда фаол иштирок этмокда, бунда институт нейтронли генератори ходимлари термоядровий реакторларда тритийни локализация этиш диагностикаси бўйича илмий тадкикотлар олиб бормокдалар.

×