Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

"Tezlatgich" MChJ

“Tезлатгич” МЧЖ юқори технологиялар асосида радиоизотоп маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхона бўлиб, циклотронли изотопларни ишлаб чиқариш саноати 1991 йил ноябр ойларида йўлга қўйилди.

"Тезлатгич"  МЧЖ корхонаси юқори технологиялар асносида радиоизотоп маҳсулотларни  ишлаб чиқарадиган минтақавий корхоналардан ҳисобланади.

Корхона директори  Умеров Рафаэль

 

Ишлаб чиқариш салоҳияти

“Tезлатгич” корхонаси 1 mA ва  0.5 mA га эга бўлган протон тарамли 2 та циклотронни(тезлатгични) (У- 150-II ва У-115) ўзининг тасарруфида ушлайди. Tезлатгични ишлаб чиқариш қуввати радиоизотопларни ишлаб чиқариш саноатида йилига 48 Кюри ни ташкил этади.

Tезлатгич жаҳон сифат стандартларига жавоб бера оладиган, рақобатбардош радиоизотопларни жумладан, Кобальт 57 (57Co), Палладий 103 (103Pd), Кадмий 109 (109Cd), олиш учун бир қатор технологияларга ва қурилмаларга эга.

 

Ишлаб чиқариш технологияси .

Бирламчи хом ашё сифатида  57Co радиоизотоп олиш учун муваққат(турғун) бойитилган  58Ni  изотопи ишлатилади, қайсики у табиий равишда охирги ҳосил бўлган маҳсулотни-радионуклид софлигини оширади.

 

Кафолатлар

Tезлатгич корхонаси   57Co ни  Жаҳоннинг етакчи фармацевтик ташкилотлари ва компаниялари томонидан тан олинган ва тасдиқланган қуйидаги ҳолат кўрсаткичларига кафолат беради.

 

Маҳсулотларни ҳолат кўрсаткичлари

 

57Co ни ярим парчаланиш даври

271,7 кун

Концентрацияли  0,1М ёки 0,5М) HCl да  Co(II) kўринишидаги  57Co радиоизотопи

(7000 - 7500) mCi/mg

Кимёвий аралашмалар (Fe, Cu, Ni)

0.02 мг/Ci

0,1 % ли  радионуклидли аралашмалар

0,1 %

Жойлаш(Ўрашучун (1 Ci)

300x300x300 мм3

Оғирлик

6 kг

Қўлланилиш соҳаси

Тезлатгичли  57Co қилинган гамма манбалари ядровий медицинада, материалларни дефектоскопиясида, илмий тадқиқотларда ҳамда турли хилдаги технологияларда бошқариш тизимини бир қисми сифатида кенг қўлланилади.  57Co  ни  57Fe да муваққат резонансни шаклантиришдаги  ноёб қобилияти уни Мессбауер манбаларда ишлатиш имконини бериб,  57Co кимёвий анализларда, турли материалларни магнитли хусусиятларини аниқлашда, коррозия, катализ, диффузия ҳодисаларини  тадқиқ этишда ҳамда бошқа кўпгина технологияларда қўлланилади.

Патентлар  ва муаллифлик ҳуқуқлари

57Co радиоизотопини юқори радионуклидли ва кимёвий софлик ҳолатда  ишлаб чиқариш “Tезлатгич” Илмий ижаравий ишлаб чиқариш корхонасида амлага оширилди ҳамда давлат патенти билан ҳимояланди N 2493   13.12.1994й.
“Tезлатгич” Илмий ижаравий ишлаб чиқариш корхонасида ёпиқ циклдаги саноатни йўлга қўйиш мақсадида бойитилган Никел-58 (58Ni) ни регенерация этиш технологияси ишга туширилди, ушбу патент қуйидаги муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланди  N 5777   15.03.1999 й., регистрация  рақами  N IH DP 9800853.

 

Мирзо-Улуғбек тумани, Тошкент ш., 100214, Улуғбек шаҳарчаси

Ўзбекистон Республикаси


Телефон:  (998-71) 289-31-46, 289-32-11, 289-35-58
Факс:  (998-71) 289-35-62 
e-mail:   info@inp.uz

×