Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Yadroviy Аxborotlar Xalqaro Tizimining O'zbekistondagi Milliy Markazi

Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимини Ўзбекистондаги вакили
Кадырова Махтуба
ишчи телефон: 289-37-79
kadyrova @ inp.uz


Узбекистон Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимига 1995 йилда аъзо бўлиб кирди. 1997-1999 йилларда Узбекистон Фанлар Академиясини Ядро Физикаси Институтини Халкаро алокалар ва Илмий-техникавий ахборотлар бўлими Авезов А. Д. рахбарлигида Халкаро Атом Энергияси Агентлигини UZB/0/002 «Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимини (ИНИС) яратиш» номли техникавий хамкорлик лойихаси асосида тўла равишда зарур асбоб-анжомлар билан таъминланган хамда Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимини Узбекистондаги Миллий Маркази ўз фаолиятини бошлаган



Ядровий Ахборотлар Халқаро Тизими (ИНИС) – Атом Энергиясидан тинчлик максадида фойдаланиш сохасидаги  етакчи Халкаро Ахборотлар Тизимидир. ИНИС  ни инглизча  кискартмаси ўзбек тилига таржима килинганда  қуйидаги мазмунни билдиради International Nuclear Information System –-Ядровий Ахборотлар  Халкаро Тизими. Ушбу тизим 1970 йилда ташкил этилган бўлиб,   Халкаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан 140 та мамлакатлар ва 24 та халкаро ташкилотлар хамкорлигида кўлланилиб келинмокда  ва қўллаб қуватланмокда. Ўзбекистон ИНИС га  1995 йилда  аъзо бўлиб кирди.

ИНИС мутахассисларга ионлаштирувчи нурланишнинг ишлатилиш муаммолари  билан боглик бўлган бутун дунё бўйлаб  чоп килинувчи нашрлар хакида рефератив шаклда хабар килиш бўйича хизмат кўрсатади. ИНИС ни доимий равишдаги янгиланиб турадиган маълумотлар базаси 3 млн га якин маълумотлар бирлигини ташкил этади  Фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларни тўлик матнли нусхаларининг фонди (жамгармаси)  (конференция материаллари, илмий хисоботлар, брошюралар, илмий диссертациялар , патентлар ва хоказо) 650 дан зиёд хужжатлардан иборат бўлиб,  CD-ROM кўринишида ўз аксини топган.

ИНИС ни  Мавзуий  камрови -  Атом энергияси ва технологияларидан тинчлик максадида фойдаланиш сохасига оид бўлиб  Халкаро Атом Энергияси Агентлиги фаолияти доирасида халкаро хамжамиятни  ахборотга бўлган  эхтиёжларига мувофик равишда ишлаб чикилди ва такомиллаштирилди. 

ИНИСни   ишлаб чикариш махсулотларини таксимоти хамда улардан фойдаланишни  ташвикоти - ИНИС сохасида фаолият юритувчи вакилларни вазифасига киради. Узбекистон Республикаси Фанлар Академиясини Ядро Физика Институтини негизида ИНИС ни миллий маркази фаолият юритмокда. ИНИС ни Узбекистондаги  вакилиКадырова Махтуба Сагдуллаевна (р.т. 289-37-79). Марказ ИНИС ни тўлик маълумотлар базасига эга бўлиб,  компакт-дискли  CD-ROM шаклидаги  фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларни  нусхалари фондини хам ўз ичига олади.  Узбекистон Фанлар Академиясини Асосий Кутубхонасида(Тошкент ш.) ИНИС ни  Маълумотлар базасини иккинчи нусхасидан  фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилган.

ИНИС ни  CD-ROM кўринишидаги  Маълумотлар базасига УзФА ЯФИ ни махаллий тармоги оркали киришни -ИНИС ни альтернатив вакили  ташкил килди  ва  хозиргача кўллаб кувватламокда. Маълумотлар базасига ИНИС  марказининг 2 та  компьютерларидан , Интернет синфнинг 10 та компьютерлари хамда Институтнинг турли хил илмий бўлимларида мавжуд бўлган 18 та  компьютерлар оркали кириш мумкин.  УзФА ЯФИ да хар кайси мутахассис , аспирант ёки талаба юкорида кўрсатилган компьютерлар ёрдамида ИНИС ни Маълумотлар базасига кириш имкониятига эга хамда институтни ИНИС марказида фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётлардан нусха кўчириб олиш ёки уни электрон почта оркали олиш хукукига эга. ИНИС ни Маълумотлар базасига ўзларининг институт махаллий тармогига уланган шахсий компьютерларидан кириш имкониятига эга бўлмаган фойдаланувчилар,  ўз хохишларига караб, ИНИС марказига мурожаат килишлари мумкин.

Халкаро Атом Энергияси Агентлигини ИНИС вакилларини  сайъ-харакатлари туфайли куйидаги ташкилотлар ИНИС ни Интернет тармогидаги Маълумотлар базасига бепул кириш имкониятини  кўлга киритишди: УзФА ЯФИ (ID: uz-kadirova, Passport: kad2002), УзФА  ни Физика-Техника Институти, Узбекистон Миллий Университети, Узбекистон Миллий Университети хузуридаги Амалий Физика Институти, жумладан, Самарканд Давлат Университетини ядро физика лабораторияси  ИНИС ни  CD-ROM кўринишидаги  Маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Халкаро Атом Энергияси Агентлигини ИНИС вакилларини  ташаббуси туфайли УзФА ЯФИ ни Илмий-Техникавий Кутубхонаси Халкаро  Ядровий Кутубхоналар Тармоги таркибига кирди Бу эса УзФА ЯФИ ни илмий ходимларига Халкаро Атом Энергияси Агентлигини, Австралияни, Аргентинани,  Канадани ва Туркияни электрон кутубхоналари ресурсларидан фойдаланиш имкониятини беради.  Халкаро  Ядровий Кутубхоналар Тармогига кириш учун куйидагилардан фойдаланинг -  ID: INPL; Passport: uzb01. Бирор бир мавзу буйича тулик матн куринишидаги  маълумотларни олиш учун ИНИС марказига ёзма равишда мурожаат килинади. Бу масала маъмурият томонидан,  ишчи тартибда хал килинади.   

Ядро-физикавий ва шу сохаларга якин  фаолият юритувчи  хар кандай университет  ва илмий ташкилот ИНИС ни Интернет тармогидаги Маълумотлар базасига бепул кириш ва фойдаланиш имкониятига эга.

ИНИС маълумотларини олиш ва таркатишни хамма  масалалари буйича, шунингдек  улардан фойдаланиш учун рухсатномага эга булиш масаласи юзасидан хам, Узбекистонни Миллий Инис Марказига ИНИС ни Узбекистондаги вакилига мурожаат килиш зарур. Узбекистон ИНИС марказини,УзФА ЯФИ ни Илмий-Техникавий Кутубхонаси ҳамда Интернет тармоги синфини такомиллаштирилишни яқин келажакдаги истикболлари.  

2007-2008 йиллар учун Узбекистонни Халкаро Атом Энергияси Агентлиги билан техникавий  хамкорлигининг  UZB/0/003  Миллий дастури лойихаси буйича, ИНИС марказини, Институт кутубхонасини хамда Интернет тармоги синфини баъзи техник унсурларини замонавийлаштириш максадида зарур асбоб-ускуналар олиниши мулжалланмокда.

Лойихани амалга оширилиши тулик матнли фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётлар фондининг маълумотлар базасини яратилишини такозо этади ва бунга замин яратади (БД ТДЛ ИНИС).

 УзФА ЯФИ ни  махаллий тармоги оркали маълумотлар базасидан  ички тарзда фойдаланадиган ходимлар учун, ИНИС ни тулик матнли фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларнинг   маълумотлар базасига кириш имконияти яратилди, хамда электрон почта оркали, ташки фойдаланувчилар учун  ИНИС ни тулик матнли фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларини етказиб бериш ишлари йулга куйилди.

 Узбекистон Республикасида ядро-физикавий сохаларда нашр этилган тулик матнли адабиётлар асносида Узбекистонни миллий маълумотлар базасини яратиш

 УзФА ЯФИ ни Илмий-Техникавий Кутубхонаси хамда Интернет тармоги синфи асосида,  Халкаро Атом Энергияси Агентлигини ИНИС маркази билан хамкорликда мактаб укувчилари, талабалар, аспирантлар учун, шунингдек,  УзФА ЯФИ  мутахассислари учун  илмий куникмалар базасини яратиш .

ИНИС марказида сакланаётган илмий-техникавий маълумотларга кириш

ИНИС ни Мавзуий камрови

Ядро энергетикаси

Шу жумладан:

  • Ядро техникаси ва асбоб-ускуналари
  • Ядровий булиниш  реакторлари
  • Ядро ёкилги цикли
  • Радиоактив манбалар билан ишлаш

 

Ядровий  хавфсизлик

Ядро сохаси учун мухим  материаллар

Атроф-мухит  аспектлари (ядровий ва ноядровий энергия манбалари )

Иктисодий аспектлар (ядровий ва ноядровий энергия манбалари) 

 
Таркатилмаслик кафолати

Ядровий усулларни куллаш

Шу жумладан:

  • Радиациявий манбаларни ва изотопларни ишлаб чикариш
  • Радиациявий манбаларни ва изотопларни саноатда кулланилиши
  • Радиоизотоплар ва нурланишларнинг  Ер хакидаги фанларда кулланилиши 
  • Кишлок хужалигида, биологияда хамда тиббиётда  радиоизотоплар ва нурланишларни кулланилиши 

 

 Радиациявий хавфсизлик

Физикани ядровий аспектлари

Шу жумладан:

  • Умумий физика (Классик ва квант механика; физикада умумий фойдаланиш усуллари; физикани бошка муаммолари )
  • Элементар зарралар ва майдонлар  физикаси (зарраларни ва майдонларни умумий назарияси;узаро таъсирларни махсус модуллари ва назариялари; зарраларни тартибий тизими; узаро таъсирларни, парчаланишларни ва тузилишларни; алохида  куринишлари;  алохида  зарраларни хусусиятлари; резонанслар)  
  • Ядро физикаси, назарий ва амалий (ядро структураси, ядровий радиоактивлик ва электромагнитли утишлар жумладан, парчаланиш; ядровий реакциялар  ва сочилиш; радиациявий физика)
  • Атом  ва молекуляр физикаси (атом ва молекулаларни электрон структураси назарияси;  атом ва молекулаларини спектри ва уларни фотонлар билан узаро таъсири; тукнашиш; атом ва ядроларни хусусиятлари хакида тажрибавий маълумотлар; алохида атом ва ядроларни  хусусиятлари)
  • Плазма ва бирикмалар физикаси  (плазма физикаси ва синтез тадкикоти; синтезни технологияси).
  • Конденцияланган мухитлар физикаси (Конденцияланган мухитлар физикасида  ядровий усуллар; каттик жисмли плазма; нур ва конденцияланган мухитларни узаро таъсирлари; конденцияланган мухитлар квант физикаси;  энергияни бир турдан бошка турга бевосита айланиши).

Кимё, ер унсурларини фан нуктаи назаридан урганиш

Кимё (кимёвий ва изотопик тахлил; ноорганик, органик ва физикавий кимё; радиокимё ва ядровий кимё; радиациявий кимё; радиациявий ёкилги )

  • Материаллар (металлар ва котишмалар, керамика(чинни) металл-керамикалар; ва бошка материаллар)
  • Ер хакидаги фан (тупрок, сув ва хаво(атмосфера)

Хукукий аспектлар


×