Ўзбекистон деб аталмиш она юртни ривожи учун самарали мехнатимиз билан хисса қўшиш бизнинг олий мақсадимиз.

ЎзР ФА ЯФИ ёш олимлар кенгашининг (ЁОК) фаолияти ЯФИ ёш олимларининг илмий, ижодий фаоллигини ривожлантириш, ҳамда ишлаш, яшаш шароитларини яхшилаш ва ишдан ташқари вақтларини тўғри ташкил қилиш каби масалаларда ёшларга ёрдам бериш билан боғлиқ.

ЁОК фаолияти мақсади ЯФИ ёш олимларини профессионал ўсишида кўмаклашиш, долзарб илмий муоммоларни ечишда уларнинг кучларини бирлаштиришдир.

Юқорида айтиб ўтилган мақсадларга эришиш учун ЯФИ Ёш олимлар кенгаши қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • ЯФИ ёш олимлари қатнашиши мумкин бўлган илмий конференциялар, семинарлар, мактаблар ва ўқув машғулотларни ташкил қилади;
  • Ўзбекистонда ва хорижда ўтказилаётган илмий тадқиқот ишлари ва илмий анжуманлар ҳақида ёш олимларга маълумот бериш, ёш олимларга зарур бўлган маълумотлар тизмини яратиш, маслаҳат бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширади;
  • Ёш олимларнинг яшаш ва ишлаш шароитини яхшилашга, уларнинг ишдан ташқари вақтини тўғри ташкил қилишга қаратилган ишларни амалга оширади.

Ҳозирги кунда Ядро физикаси институтида 40 ёшгача бўлган 54 та ходим фаолият олиб бормоқда. Шулардан 5 таси фан номзоди илмий даражасига эга; 2 таси катта илмий ходим, 14 таси кичик илмий ходим, 7 таси катта илмий ходим – тадқиқотчи, 16 таси етакчи муҳандис ва 15 таси муҳандис лавозимида ишлаб келмоқдалар.

Кенгаш раиси: ф.-м.ф.н. Курбанов У.

Барча савол, таклиф ва мулоҳазалар учун ukurbanov@inp.uz e-манзилга хат ёзишингиз ёки (+998 71) 289-25-57 ва (+998 90) 991-21-64 телефонларга мурожаат этишингиз мумкин.