Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Ilmiy seminarning ishlari haqida hisobotlar

16.07.2013.FM.11.01илмий  кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 2015  йилдаги ишлари ҳақида Ҳ И С О Б О Т

 

ЎзР ФА Ядро Физикаси Институти ва Ўзбекистон Миллий университети  (Тошкент ш.) ҳузуридаги 16.07.2013.FM.11.01 рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи илмий  кенгаш  қошидаги илмий семинар таркиби ЎзР ОАК билан келишилган (ЎзР ОАК Физика фанлари бўйича эксперт кенгашининг 2013 йил 17 октябрдаги 4 - сонли йиғилиши қарори билан тасдиқланган).

Илмий семинарда 01.03.01 –Астрономия, 01.04.06 – Полимерлар физикаси, 01.04.07 – Конденсатланган холат физикаси, 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника ихтисосликлари буйича докторлик  диссертациялари якуний дастлабки экспертизадан ўтказилади.

 2015 йил давомида илмий семинар 1 та мажлис ўтказди. Бу семинар 5 мартда бўлиб ўтди.

40 кишидан иборат илмий семинар аъзоларидан 28 киши  қатнашди.  

Семинарда Бозоров Эркин Ходжиевичнинг «3.25 А ГэВ/с импулсли кислород ядроларининг протонлар билан ўзаро таъсирларида парчаланиш жараёнлари ва 3-300 ГэВ энергияли π,р,α,С(С)- ва р(16О,20Ne)-тўқнашувларда протонлар ҳосил бўлиш механизмлари» (01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника) мавзуидаги докторлик диссертацияси мухокама қилинди.  

Диссертация иши Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси ва “Қуёш-физикаси” ИИБ Физика-техника институтларида бажарилган.

Диссертация иши 3.25 АГэВ/с импулсли  протонларнинг таъсири остида кислороднинг парчаланиш жараёнларини ҳамда   3−300 ГэВ энергиялардаги π,р,α,С(С)- ва р(16О,20Ne)-тўқнашишларда протонларнинг ҳосил бўлиш механизмларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бу изланишлар натижалари ядроларнинг таркибий тузилишларидаги кластерланганлик даражаларини, хусусан жуфт-жуфт ядроларнинг  α –кластерланганлик даражаларини аниқлашда жуда катта аҳамиятга эга.  Олинган натижаларнинг аксарияти янги натижалар ҳисобланиб, улар ядроларнинг  парчаланиш хоссаларини билиб олишда  муҳим ҳисобланади. Ундан ташқари олинган натижалар юқори энергияли ядро-адрон ва ядро-ядро тўқнашувлар муаммолари таҳлилига бағишланган турли назарий моделларнинг адекватлилигини текширишга катта ёрдам беради. Олинган натижалар келгусида  ион тезлатгичларида янги тажрибалар ўтказишликка замин яратади.   

Олинган натижаларнинг илмий ишончлилигини жуда катта (93000 дан кўп) статистик тажриба материалларига асосланганлиги, зарраларнинг фрагментларга бўлинишида заряди ва массалари бўйича юқори аниқликда идентификация қилишлик, уларнинг импулсларини ва сочилиш бурчакларини  юқори аниқликда ўлчашлик, ҳамда анализнинг ва олинган натижаларни интерпретация  қилишликларда  кенг қўлланиладиган усуллардан фойдаланишликлар таъминлаб беради.  

Проф.  И. Нуритдинов, проф. С.Дж. Джуманов, проф. Р. Ярухамедов ва ф-м.ф.н. А.В. Хугаев, ф-м.ф.н М. Нодирбеков, ф-м.ф.н М. Нишонов,  ф-м.ф.н. С.Б. Игамовлар томонидан диссертация иши бўйича саволлар бердилар ва изланувчи томонидан қониқарли жавоблар  олинди.

Тақризчилар: физика-математика фанлари  доктори, академик Р.А.Муминов ва физика-математика фанлари доктори С.В. Артемов диссертация ҳақида ижобий тақриз бердилар.

Мухокамада ф.-м.ф.д. К.Олимов, академик Б.С. Йўлдошев, проф. Р. Ярмухамедов, ф-м.ф.н. А.В. Хугаев сўзга чиқишиб, илмий кенгашга диссертация ишини ҳимоя учун қабул қилишга  муносиблигини айтдилар. 

Илмий семинар Э.. Х. Бозоровнинг   диссертацияси бўйича ижобий хулоса берди ҳамда илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилишни тавсия этди.

 

16.07.2013.FM.11.01 илмий

 кенгаш кошидаги илмий семинар

 раиси, ф.-м.ф.д., профессор                                                             И. ХИДИРОВ       

                                        

Илмий семинар илмий котиби,

ф.-м.ф. н., с.н.с.                                                                               С.Б. ИГАМОВ


 


×