Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Respublika markaziy izotoplar laboratoriyasi

Республика Марказий Изотоплар Лабораторияси (РМИЛ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2004 й даги №637- сонли қарори бўйича ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси ва мақсади -Ўзбекистон ҳудудидаги илмий- изланиш институтлари, ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қўллаш шунингдек, манбаларни зарядлаш, қайта зарядлаш, уларни вақтинчалик сақлашга бериш ва ишлатиш бўйича амалга ошириладиган ишлар, назорат усулларини кучайтириш ва манбаларни техник ҳолатини такомиллаштиришдан иборатдир.

 

Республика Марказий Изотоплар Лабораториясини (РМИЛ) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари

  1. Радиоизотопларни ўлчайдиган асбобларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уларга сертификат(гувоҳномалар) бериш;
  2. Радиоизотопларни ўлчайдиган асбобларни ионлаштирувчи нурланиш манбалари блоклари билан биргаликда монтаж ва демонтаж қилиш, таъмирлаш ишларини олиб бориш;
  3. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив моддаларни ускуналарини герметик ва техник ҳолатини текшириш;
  4. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида керакли ҳужжатларни расийлаштириш;
  5. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоизотопларни ўлчайдиган асбобларни зарядлаш , қайта зарядлаш, демонтаж, йиғиш, ва сақлаш ишларини амалга ошириш;
  6. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини вақтинчалик муддатга сақлашга қабул қилиш ва уларни истеъмолчиларга бериш ва улардан қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш;
  7. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилишга қабул қилиш;
  8. Яроқсиз ҳолга келиб қолган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив моддаларни кўмиш учун тайёрлаш ишларини амалга ошириш.

×