“Tезлатгич” МЧЖ юқори технологиялар асосида радиоизотоп маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхона бўлиб, циклотронли изотопларни ишлаб чиқариш саноати 1991 йил ноябр ойларида йўлга қўйилди.
"Тезлатгич" МЧЖ корхонаси юқори технологиялар асносида радиоизотоп маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган минтақавий корхоналардан ҳисобланади.
“Tезлатгич” корхонаси 1 mA ва 0.5 mA га эга бўлган протон тарамли 2 та циклотронни(тезлатгични) (У- 150-II ва У-115) ўзининг тасарруфида ушлайди. Tезлатгични ишлаб чиқариш қуввати радиоизотопларни ишлаб чиқариш саноатида йилига 48 Кюри ни ташкил этади.
Tезлатгич жаҳон сифат стандартларига жавоб бера оладиган, рақобатбардош радиоизотопларни жумладан, Кобальт 57 (57Co), Палладий 103 (103Pd), Кадмий 109 (109Cd), олиш учун бир қатор технологияларга ва қурилмаларга эга.
Ишлаб чиқариш технологияси .
Бирламчи хом ашё сифатида 57Co радиоизотоп олиш учун муваққат(турғун) бойитилган 58Ni изотопи ишлатилади, қайсики у табиий равишда охирги ҳосил бўлган маҳсулотни-радионуклид софлигини оширади.
Кафолатлар
Tезлатгич корхонаси 57Co ни Жаҳоннинг етакчи фармацевтик ташкилотлари ва компаниялари томонидан тан олинган ва тасдиқланган қуйидаги ҳолат кўрсаткичларига кафолат беради.
57Co ни ярим парчаланиш даври |
271,7 кун |
Концентрацияли 0,1М ёки 0,5М) HCl да Co(II) kўринишидаги 57Co радиоизотопи |
(7000 - 7500) mCi/mg |
Кимёвий аралашмалар (Fe, Cu, Ni) |
0.02 мг/Ci |
0,1 % ли радионуклидли аралашмалар |
0,1 % |
Жойлаш(Ўраш) учун (1 Ci) |
300x300x300 мм3 |
Оғирлик |
6 kг |
Тезлатгичли 57Co қилинган гамма манбалари ядровий медицинада, материалларни дефектоскопиясида, илмий тадқиқотларда ҳамда турли хилдаги технологияларда бошқариш тизимини бир қисми сифатида кенг қўлланилади. 57Co ни 57Fe да муваққат резонансни шаклантиришдаги ноёб қобилияти уни Мессбауер манбаларда ишлатиш имконини бериб, 57Co кимёвий анализларда, турли материалларни магнитли хусусиятларини аниқлашда, коррозия, катализ, диффузия ҳодисаларини тадқиқ этишда ҳамда бошқа кўпгина технологияларда қўлланилади.
57Co радиоизотопини юқори радионуклидли ва кимёвий софлик ҳолатда ишлаб чиқариш “Tезлатгич” Илмий ижаравий ишлаб чиқариш корхонасида амлага оширилди ҳамда давлат патенти билан ҳимояланди N 2493 13.12.1994й.
“Tезлатгич” Илмий ижаравий ишлаб чиқариш корхонасида ёпиқ циклдаги саноатни йўлга қўйиш мақсадида бойитилган Никел-58 (58Ni) ни регенерация этиш технологияси ишга туширилди, ушбу патент қуйидаги муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланди N 5777 15.03.1999 й., регистрация рақами N IH DP 9800853.
Мирзо-Улуғбек тумани, Тошкент ш., 100214, Улуғбек шаҳарчаси
Ўзбекистон Республикаси