Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

У-150-II va У-115 tezlatgichlari

У-150-II Амалий машғулотлар зали

У-115

У-150-II - классик типдаги тезлатгич қуйидаги ҳолат кўрсаткичларга эга:

Тезлатилаётган зарралар тури Энергия диапазони, МэВ Зарралар дастасини ички токи пучка, мкА Зарралар дастасини чиқарилган токи, мкА
протонлар Н1+ 8 - 22 ≤1000 ≤4
дейтронлар, + 10 - 20 ≤150 ≤2
ионлар 3Не++ 20 - 40 ≤150 ≤2
альфа-зарралар, 4Не++ 25 - 50 ≤200 ≤3

Бир қатор кўрсаткичлар билан биргаликда зарралар дастасини интенсив равишда ҳосил булишига қараб У-150-II тезлатгичи СНГ давлатлардаги бошқа шу каби тезлатгичлардан афзаллиги билан ажралиб туради.

У-150-II тезлатгичини физикавий тарзда ишга туширилиши 1964 йилда амалга оширилди, худди шу пайтда унинг зарралар дастасида бирламчи илмий тажрибалар ўтказилди

1991 йилда У-150-II телатгич негизида Илмий ишлаб чиқариш корхонаси "ТЕЗЛАТГИЧ" ташкил этилди, хозирги кунда ушбу корхона радиоизотоп маҳсулотларни жумладан, радионуклид Со-57 ишлаб чиқарибгина қолмай, балки уни хорижий давлатларга экспорт қилади

У-150-II телатгичини зарралар дастасидан фойдаланиш ёрдамида қуйидаги тадқиқотлар олиб бориляпти:

  • фундаментал ядро физика соҳасида - Ядровий реакцияларни ўрганиш асносида ядрони тузилиши хамда ядровий реакцияларни ишлаш механизмлари хақида батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида;
  • радиациявий материалшунослик соҳаларида- Юқори энергияли зарядланган зарралар, тез нейтронлар ва гамма нурлантиришни оқимлари таъсирида турли материалларни ҳолат кўрсаткичларини ўзгаришини тадқиқ этиш;
  • Ядровий радиокимё, радиобиология ва тиббиёт соҳаларида- Радионуклидлар эҳтиёж сезиладиган турли сохаларда жумладан, ишлаб чиқариш саноатида, асбобсозликда, нишонли бирикмаларни ишлаб чиқаришда, диагностика ва терапевтик радионуклидли препаратларда қўлланиладиган радионуклидларга (жумладан, Co-57, Ga-68, Pd-103) ишлов бериш усулларини ишлаб чиқиш

Тезлатгичларга хизмат кўрсатиш бўлимини координатори: ф-м.ф.д. Артемов Сергей Викторович
Email: artemov@inp.uz
Тезлатгичда 10 тоифа экспериментал ядро физика, автоматизация соҳаларида юқори малакага эга бўлган ходимлар фаолият олиб боришади.


×