Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимини Ўзбекистондаги вакили
|
Узбекистон Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимига 1995 йилда аъзо бўлиб кирди. 1997-1999 йилларда Узбекистон Фанлар Академиясини Ядро Физикаси Институтини Халкаро алокалар ва Илмий-техникавий ахборотлар бўлими Авезов А. Д. рахбарлигида Халкаро Атом Энергияси Агентлигини UZB/0/002 «Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимини (ИНИС) яратиш» номли техникавий хамкорлик лойихаси асосида тўла равишда зарур асбоб-анжомлар билан таъминланган хамда Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизимини Узбекистондаги Миллий Маркази ўз фаолиятини бошлаган |
|
Ядровий Ахборотлар Халқаро Тизими (ИНИС) – Атом Энергиясидан тинчлик максадида фойдаланиш сохасидаги етакчи Халкаро Ахборотлар Тизимидир. ИНИС ни инглизча кискартмаси ўзбек тилига таржима килинганда қуйидаги мазмунни билдиради International Nuclear Information System –-Ядровий Ахборотлар Халкаро Тизими. Ушбу тизим 1970 йилда ташкил этилган бўлиб, Халкаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан 140 та мамлакатлар ва 24 та халкаро ташкилотлар хамкорлигида кўлланилиб келинмокда ва қўллаб қуватланмокда. Ўзбекистон ИНИС га 1995 йилда аъзо бўлиб кирди.
ИНИС мутахассисларга ионлаштирувчи нурланишнинг ишлатилиш муаммолари билан боглик бўлган бутун дунё бўйлаб чоп килинувчи нашрлар хакида рефератив шаклда хабар килиш бўйича хизмат кўрсатади. ИНИС ни доимий равишдаги янгиланиб турадиган маълумотлар базаси 3 млн га якин маълумотлар бирлигини ташкил этади Фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларни тўлик матнли нусхаларининг фонди (жамгармаси) (конференция материаллари, илмий хисоботлар, брошюралар, илмий диссертациялар , патентлар ва хоказо) 650 дан зиёд хужжатлардан иборат бўлиб, CD-ROM кўринишида ўз аксини топган.
ИНИС ни Мавзуий камрови - Атом энергияси ва технологияларидан тинчлик максадида фойдаланиш сохасига оид бўлиб Халкаро Атом Энергияси Агентлиги фаолияти доирасида халкаро хамжамиятни ахборотга бўлган эхтиёжларига мувофик равишда ишлаб чикилди ва такомиллаштирилди.
ИНИСни ишлаб чикариш махсулотларини таксимоти хамда улардан фойдаланишни ташвикоти - ИНИС сохасида фаолият юритувчи вакилларни вазифасига киради. Узбекистон Республикаси Фанлар Академиясини Ядро Физика Институтини негизида ИНИС ни миллий маркази фаолият юритмокда. ИНИС ни Узбекистондаги вакилиКадырова Махтуба Сагдуллаевна (р.т. 289-37-79). Марказ ИНИС ни тўлик маълумотлар базасига эга бўлиб, компакт-дискли CD-ROM шаклидаги фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларни нусхалари фондини хам ўз ичига олади. Узбекистон Фанлар Академиясини Асосий Кутубхонасида(Тошкент ш.) ИНИС ни Маълумотлар базасини иккинчи нусхасидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилган.
ИНИС ни CD-ROM кўринишидаги Маълумотлар базасига УзФА ЯФИ ни махаллий тармоги оркали киришни -ИНИС ни альтернатив вакили ташкил килди ва хозиргача кўллаб кувватламокда. Маълумотлар базасига ИНИС марказининг 2 та компьютерларидан , Интернет синфнинг 10 та компьютерлари хамда Институтнинг турли хил илмий бўлимларида мавжуд бўлган 18 та компьютерлар оркали кириш мумкин. УзФА ЯФИ да хар кайси мутахассис , аспирант ёки талаба юкорида кўрсатилган компьютерлар ёрдамида ИНИС ни Маълумотлар базасига кириш имкониятига эга хамда институтни ИНИС марказида фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётлардан нусха кўчириб олиш ёки уни электрон почта оркали олиш хукукига эга. ИНИС ни Маълумотлар базасига ўзларининг институт махаллий тармогига уланган шахсий компьютерларидан кириш имкониятига эга бўлмаган фойдаланувчилар, ўз хохишларига караб, ИНИС марказига мурожаат килишлари мумкин.
Халкаро Атом Энергияси Агентлигини ИНИС вакилларини сайъ-харакатлари туфайли куйидаги ташкилотлар ИНИС ни Интернет тармогидаги Маълумотлар базасига бепул кириш имкониятини кўлга киритишди: УзФА ЯФИ (ID: uz-kadirova, Passport: kad2002), УзФА ни Физика-Техника Институти, Узбекистон Миллий Университети, Узбекистон Миллий Университети хузуридаги Амалий Физика Институти, жумладан, Самарканд Давлат Университетини ядро физика лабораторияси ИНИС ни CD-ROM кўринишидаги Маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Халкаро Атом Энергияси Агентлигини ИНИС вакилларини ташаббуси туфайли УзФА ЯФИ ни Илмий-Техникавий Кутубхонаси Халкаро Ядровий Кутубхоналар Тармоги таркибига кирди Бу эса УзФА ЯФИ ни илмий ходимларига Халкаро Атом Энергияси Агентлигини, Австралияни, Аргентинани, Канадани ва Туркияни электрон кутубхоналари ресурсларидан фойдаланиш имкониятини беради. Халкаро Ядровий Кутубхоналар Тармогига кириш учун куйидагилардан фойдаланинг - ID: INPL; Passport: uzb01. Бирор бир мавзу буйича тулик матн куринишидаги маълумотларни олиш учун ИНИС марказига ёзма равишда мурожаат килинади. Бу масала маъмурият томонидан, ишчи тартибда хал килинади.
Ядро-физикавий ва шу сохаларга якин фаолият юритувчи хар кандай университет ва илмий ташкилот ИНИС ни Интернет тармогидаги Маълумотлар базасига бепул кириш ва фойдаланиш имкониятига эга.
ИНИС маълумотларини олиш ва таркатишни хамма масалалари буйича, шунингдек улардан фойдаланиш учун рухсатномага эга булиш масаласи юзасидан хам, Узбекистонни Миллий Инис Марказига ИНИС ни Узбекистондаги вакилига мурожаат килиш зарур. Узбекистон ИНИС марказини,УзФА ЯФИ ни Илмий-Техникавий Кутубхонаси ҳамда Интернет тармоги синфини такомиллаштирилишни яқин келажакдаги истикболлари.
2007-2008 йиллар учун Узбекистонни Халкаро Атом Энергияси Агентлиги билан техникавий хамкорлигининг UZB/0/003 Миллий дастури лойихаси буйича, ИНИС марказини, Институт кутубхонасини хамда Интернет тармоги синфини баъзи техник унсурларини замонавийлаштириш максадида зарур асбоб-ускуналар олиниши мулжалланмокда.
Лойихани амалга оширилиши тулик матнли фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётлар фондининг маълумотлар базасини яратилишини такозо этади ва бунга замин яратади (БД ТДЛ ИНИС).
УзФА ЯФИ ни махаллий тармоги оркали маълумотлар базасидан ички тарзда фойдаланадиган ходимлар учун, ИНИС ни тулик матнли фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларнинг маълумотлар базасига кириш имконияти яратилди, хамда электрон почта оркали, ташки фойдаланувчилар учун ИНИС ни тулик матнли фойдаланиш имконияти кийин бўлган адабиётларини етказиб бериш ишлари йулга куйилди.
Узбекистон Республикасида ядро-физикавий сохаларда нашр этилган тулик матнли адабиётлар асносида Узбекистонни миллий маълумотлар базасини яратиш
УзФА ЯФИ ни Илмий-Техникавий Кутубхонаси хамда Интернет тармоги синфи асосида, Халкаро Атом Энергияси Агентлигини ИНИС маркази билан хамкорликда мактаб укувчилари, талабалар, аспирантлар учун, шунингдек, УзФА ЯФИ мутахассислари учун илмий куникмалар базасини яратиш .
ИНИС марказида сакланаётган илмий-техникавий маълумотларга кириш
ИНИС ни Мавзуий камрови
Ядро энергетикаси
Шу жумладан:
Ядровий хавфсизлик
Ядро сохаси учун мухим материаллар
Атроф-мухит аспектлари (ядровий ва ноядровий энергия манбалари )
Иктисодий аспектлар (ядровий ва ноядровий энергия манбалари)
Таркатилмаслик кафолати
Ядровий усулларни куллаш
Шу жумладан:
Радиациявий хавфсизлик
Физикани ядровий аспектлари
Шу жумладан:
Кимё, ер унсурларини фан нуктаи назаридан урганиш
Кимё (кимёвий ва изотопик тахлил; ноорганик, органик ва физикавий кимё; радиокимё ва ядровий кимё; радиациявий кимё; радиациявий ёкилги )
Хукукий аспектлар